...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каттақўрғонда қўшни қизни ўлдириб, жасадини ахлатхонага улоқтирган аёл 15 йилга кесилди


13:35, 29.05.2018 Жамият
 8 235

Аёл қизалоқни ўлдириб жасадини ахлатхонага олиб бориб ташлайди. Кийимларини эса ҳожатхонага улоқтиради.

Каттақўрғонда қўшнисининг қизини болта билан тилкалаб, жасадни қишлоқ четидаги ахлатхонага олиб бориб ташлаган аёл 15 йилга кесилди. Бу ҳақда “Zarnews” нашри хабар бермоқда.
 
Гулсанам ва Мавлуда (исмлари ўзгартирилган) Каттақўрғон туманининг “Мойбулоқ” маҳалласида яшарди. Ён қўшниларнинг орасида сўнгги пайтларда рашк туфайли жанжаллар кўпаяди. Гап шундаки, Мавлуданинг эри вафот этиб, у икки фарзанди билан бева қолади. Гулсанам эри Аҳмадни Мавлудага рашк қила бошлайди. Устига-устак хўжайинининг уриши Мавлудага нисбатан ҳасад ва рашкини оширарди.
 
Бир куни Гулсанам ўзининг кенжа ўғли билан дўконга бораётиб, эрини кўриб қолади.
 
-  Уйга қайт, рўзғорга кераклисини ўзим олиб бораман, деб буюради Аҳмад хотинига.
 
-  Қайтмайман, дея ўжарлик қилади Гулсанам.
 
Аҳмад рафиқаси сўзини икки қилгани учун унга тарсаки тушириб, мажбурлаб уйга олиб киради ва уни дўппослайди.
 
Икки кун ўтиб, Аҳмад ишга, Нозима мактабга кетгач, уйида кенжа қизи Нигина қолганига қарамай Гулсанам спиртли ичимлик ичиб ўзини унутгиси келади.
 
Аёлнинг кайфи ошгач, алам алангаси ёнади. Кўзгуга боқиб у аксида юзи, бўйни, оёғи кўкарган таҳқирланган аёлни кўради.
 
Шу пайт тўсатдан Мавлуданинг қизи – Гулнигор уйига кириб келади. У Гулсанамнинг кенжа қизи билан синфдош эди. “Холажон, сизга нима бўлди?” дея сўрайди қизалоқ қўшнисининг кўкариб кетган баданини кўриб.
 
Беғубор боланинг саволи Гулсанамнинг ғазабини келтиради. У хонадаги болтани олиб қизга ҳужум қилади. Биринчи зарбадан сўнг Гулнигор ҳушини йўқотиб ерга йиқилади. Аёл яна бир неча бор бегуноҳ боланинг танасига болта уради. Гулнигор зарбалардан воқеа жойида ҳалок бўлади.
 
Бир оз вақт ўтиб, қилган ишидан қўрқиб кетган Гулсанам катта қизи Нозима билан жасадни қишлоқ четидаги ахлатхонага олиб боради. Унинг портфели ва кийимини ҳожатхонага ташлайди. Қотил аёл қизига бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга ҳеч нима демаслигини уқтирди.
 
Мавлуда қизи йўқолиб қолганидан хавотирга тушиб, маҳалла фаолларидан бошлаб ички ишлар ходимларигача – барча оёққа турди. Бир ҳафта давомида қизалоқнинг танишлари, ўқитувчилари ва мактаб директори сўроқ қилинди. Ички ишлар ходимлари билан суҳбатда Мавлуда қизи қўшнисининг фарзанди билан дўст бўлгани, уларникига тез-тез меҳмонга бориб турганини айтди.
 
Ички ишлар ходимлари Гулсанам ҳовлисидаги ҳожатхонада портфел ва ўлдирилган қизалоқнинг кийимларини, ахлатхонада эса Гулнигорнинг майдаланган жасадини топади.
 
Гулсанам айбини тан олиб, суд ҳукми билан 15 йил 3 ой қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Каттақўрғон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар