...
МЕНЮ
ONLINE TV

Камчаткада кўп болали аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди


13:49, 01.11.2016 Олам
 3 815

Аёл узоқ вақт болаларини уйда ёлғиз ва егуликсиз қолдирган. Бундан ташқари, болаларини доимий равишда калтаклаган.

Камчатканинг Елизово шаҳрида 4 нафар фарзанди бўлган 36 ёшли аёл болаларини доимий равишда азоблагани учун оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди.
 
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг икки моддаси асосида аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Айбланувчи 2014 йил апрель ойидан 2015 йил август ойигача спиртли ичимлик ичиб, узоқ вақт давомида болаларини уйда қаровсиз, егулик ҳамда сувсиз қолдирган.
 
Аёлнинг тўнғич фарзанди 13 ёшда, энг кенжаси эса 1 ёш 4 ойлик. Яна 2 фарзанди 2 ва 6 ёшда. 2015 йил кузда аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди ва аҳлоқини тузатиши учун имконият берилди, бироқ унинг хулқида ўзгариш сезилмади. Шу тариқа жиноят иши очилди.
 
Аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг “Икки ва ундан ортиқ одамга жисмоний ва руҳий зарба бергани” ва “Вояга етмаганларни тарбиялашда ўз мажбуриятларини бажармагани” моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Васийлик органлари болаларни тортиб олди ва бошқа оилага топширди.
 
Олдин ҳам Камчаткада фарзандларини доимий равишда калтаклагани учун 2та кўп болали оилага нисбатан жиноят иши очилганди.
 
Биринчи ҳолатда она ўзининг 9 ёшли боласини кенжа синглиси ва укасини уйғотгани учун шафқатсизларча калтаклаган. Болакайнинг ўзи золим онасидан қутқаришларини сўраб полицияга мурожаат қилган.
 
Иккинчи ҳолатда эса 4 фарзанднинг отаси болаларини таёқ билан калтаклаб, гўёки “тўғри” тарбия усулини намойиш этган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Жиноят Камчатка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!