...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жума куни қандай об-ҳаво кузатилади?


18:19, 25.10.2018 Бу қизиқ
 3 796

Куз фаслининг иккинчи ойи ҳам ўз ниҳоясига етай деб қолди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 26 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+12, кундузи +26...+28 даража атрофида бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +20...+25 даража бўлади ва 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.


 
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +9...+14, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +25...+30 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +4...+9, кундузи +15...+20 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади ва туман тушади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!