...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жорж Буш Далласдаги дафн маросимида рақсга тушди


17:38, 13.07.2016 Олам
 5 624

Собиқ давлат раҳбарининг бу қилиғи тадбирда йиғилганларнинг барчасини ҳайртада қолдирди, ҳаттоки, унинг рафиқасини ҳам.

АҚШнинг собиқ президенти кичик Жорж Буш Далласдаги отишма қурбонлари дафн маросимига келиб, рақсга тушди ва ҳаммани лол қолдирди. У “Республика жанговор мадҳияси” янгараган пайтда ўзини тийиб тура олмади.  Бу ҳақда “The Telegraph” хабар тарқатди.
 
Бушнинг ғайриоддий ҳаракатлари YouTube орқали кенг тарқалди.
 
Видеода шуни кўриш мумкинки, собиқ давлат раҳбари жилмаймоқда ва мусиқа оҳангига мос тарзда рақсга тушишга ҳаракат қилмоқда. Унинг бу қилиғи АҚШ президенти Барак Обама,  унинг рафиқаси Мишель ва ҳаттоки, Буш хонимнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Даллас шаҳрида бўлиб ўтган намойишлар пайтида полициячиларга қарата ўқ узилган эди.  Натижада беш полициячи ҳалок бўлиб, етти киши жароҳатланган эди. 
Маълумот ўрнида, кичик Жорж Буш 2001-2009 йилларда АҚШ президенти бўлган. У АҚШнинг 43-давлат раҳбари эди.  Буш айни дамда ижтимоий фаолият билан шуғулланмоқда. У 2010 йилда “Бурилиш дамлари” номли мемуар китобини чоп эттирди ва бу асар бесцеллер рўйхатига кирди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Жорж Буш АҚШ Даллас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!