...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жорий йилда тест топшириладиган фанлар рўйхати 12 та


19:43, 16.06.2017 Жамият
 6 653

Мажмуа таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган.

Абитуриентлар учун Қабул комиссиясига топшириладиган ҳужжатлар рўйхатини маълум қилган эдик. Бу гал тест топшириладиган фанлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
 
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига тест синовлари топшириладиган фанлар рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди. Мажмуа таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган.
 
Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар тегишли равишда икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.
 
Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади.
 
Мажмуалар қуйидаги фанлар бўйича шаклланади:
 
1. Она тили ва адабиёти
 
2. Рус тили ва адабиёти (рус гуруҳларда)
 
3. Қорақалпоқ тили ва адабиёти (қорақалпоқ гуруҳларда)
 
4. Математика (информатика билан) (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
 
5. Физика (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
 
6. Кимё (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
 
7. Биология (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
 
8. Тарих (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
 
9. География (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
 
10. Инглиз тили
 
11. Немис тили
 
12. Француз тили
 
Абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Тест топшириладиган фанлар Олий таълим Давлат тест маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар