...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахлик аёл 1,105 кг марихуана билан қўлга тушди


13:00, 31.05.2016 Жамият
 3 678

Аёл ИИВ ходимлари томонидан марихуанани пуллаётган вақтида қўлга олинган.

Жиззах вилоятида 46 ёшли маҳаллий фуқаро 1,105 кг марихуана гиёҳванд моддаси билан қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати ёзмоқда.
 
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Арнасой туманида яшовчи, 46 ёшли аёл бир килограмм 105 грамм марихуана гиёҳванд моддасини сотаётган вақтида ушланган.  У холислар иштирокида текширилганида чўнтагидан 105 грамм марихуана гиёҳванд моддаси топилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб,  ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Теглар:Гиёҳванд моддалар ИИВ Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар