...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖИДУ қошида Лестер Халқаро тадқиқотлар олий мактаби очилади


11:10, 13.09.2017 Жамият
 2 017

Британиянинг Лестер университетининг проректори Сара Диксон бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ўтиб бораётган ҳафтанинг илк кунида, яъни 11 сентябрь куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган Британиянинг Лестер университетининг проректори Сара Диксон бошчилигидаги делегация қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Буюк Британиянинг етакчи университетларидан бири ҳисобланган Лестер университетининг Ўзбекистон таълим муассасалари билан Ўзбекистон–Буюк Британия муносабатларини мустаҳкамлаш доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан батафсил суҳбат ташкил этилди.
 
Сара Диксон 3 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан имзоланган ЖИДУ қошида Лестер Халқаро тадқиқотлар олий мактабини яратиш ҳақидаги ҳамкорлик Меморандуми ҳақида сўзлаб берди. Ушбу ҳужжатда турли соҳаларда биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган.
 
Учрашув давомида икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, Лестер университети билан Ўзбекистоннинг бошқа университетлари ўртасида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ТИВ ЖИДУ Лестер университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар