...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жейми Каррагер “Барселона”нинг машғулот базасига ташриф буюрди


10:25, 07.02.2016 Спорт
 2 912

Каррагер бу ерда клуб футболчилари – Иван Ракитич, Луис Суарес, Хавьер Маскерано ва Лионель Месси билан кўришди.

“Ливерпул” клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Каталониянинг “Барселона” клуби машғулот базасига ташриф буюрди. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилди. Каррагер бу ерда клуб футболчилари – Иван Ракитич, Луис Суарес, Хавьер Маскерано ва Лионель Месси билан кўришди.

Англиялик собиқ футболчининг ушбу ташрифдан мақсади ҳозирча маълум қилинмади.

Маълумот учун эслатиб ўтамиз, Каррагер 1996-2013 йилларда “мерсисайдликлар” шарафини ҳимоя қилган ва 508та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол уришга эришган.

Жалолиддин Равшан

Теглар:Жейми Каррагер Иван Ракитич Луис Суарес Хавьер Маскерано Лионель Месси Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!