...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Швейцария Сербия устидан иродали ғалабага эришди


10:17, 23.06.2018 Спорт
 2 190

Жаҳон чемпионатининг 9-куни ҳам ортда қолди.

Жаҳон чемпионатининг 9-куни. “Е” гуруҳининг 2-турида Сербия ҳамда Швейцария терма жамоалари “Калининград” стадионида баҳс олиб борди.
 
Учрашув кескин курашлар остида бошланди ва бўлим дебюти серблар учун омадли келди. 5-дақиқада Душан Тадич ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Александр Митрович боши билан дарвозани ишғол қилди. Голдан сўнг ҳам кичик устунлик Сербия вакилларида бўлди.
 
Шунингдек, иккинчи бўлим ҳам сербияликларнинг ҳужумлари билан бошланганди, аммо гол уриш швецарларга насиб қилди. 52-дақиқада Гранит Жака ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпга жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан зарба бериб, мувозанатни тиклади.
 
Учрашув сўнггида Швейцария қарши ҳужумдан унумли фойдаланди: дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жердан Шакири жамоасига ғалаба олиб келган гол муаллифига айланди.
 
Шу тариқа, Швейцария ўз очколарини 4 тага етказиб олди ва Бразилия билан бир хил очко тўплаган ҳолда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Сербияда эса уч очко бор ва улар сўнгги турда Бразилияга қарши ўйин ўтказадилар. Швейцария эса Коста-Рика билан ўйнайди.
 
ЖЧ-2018. “Е” гуруҳи.
Сербия – Швейцария 1:2 (1:0, 0:2).
Голлар: Митрович (5), Жака (52), Шакири (90).
 
Сербия – Стойкович, Миленкович, Коларов, Иванович, Тошич, Миливоевич (Радонич, 81), Матич, Милинкович-Савич, Тадич, Костич (Ляйич, 65), Митрович.
 
Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканжи, Беҳрами, Жака, Жемайли (Эмболо, 73), Шакири, Цубер (Дрмич, 90), Сеферович (Гавранович, 46).
 
Огоҳлантиришлар: Милинкович-Савич (33), Миливоевич (39), Матич (45), Митрович (87), Шакири (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сербия Швейцария ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!