...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳоннинг энг хавфсиз мамлакати аниқланди


13:33, 15.04.2017 Олам
 4 387

Рейтинг тузишда мамлакатдаги қуролли низолар, жиноятчилик кўрсаткичлари, террорчилик хавфи каби омиллар ҳисобга олинди.

Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми мутахассислари жаҳоннинг энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатини тузишди. Рейтингдан 136 та мамлакат жой олди.
 
Унга кўра, 1-ўринни Финляндия эгаллади. Финляндия ўтган йили ҳам шундай рейтингда олий ўринни банд этган эди. 2-поғонадан Бирлашган Араб Амирликлари жой олди. Учликни Исландия якунлаб берди.
 
Рейтинг тузишда мамлакатдаги қуролли низолар, жиноятчилик кўрсаткичлари, террорчилик хавфи каби омиллар ҳисобга олинди. Уммон, Гонгконг, Сингапур, Норвегия, Швейцария, Руанда ва Қатар ўнталик рўйхатдан жой олди.
 
Кейинги 10 та қатордан Люксембург, Португалия, Янги Зелландия, Австрия, Эстония, Швеция, Словения, Испания, Нидерландия, Марокаш ўрин эгаллади.
 
Энг хавфли мамлакатлар қаторига эса Колумбия, Яман, Сальвадор киритилди. Айтиш керакки, улар билан биргаликда Украина ҳам хавф даражаси юқори мамлакатлардан бири деб топилган.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Хавфсиз мамлакатлар рейтинги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!