...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ётоқхонада жон сақлаётган етимларни кўргани борди


16:06, 31.05.2018 Жамият
 18 619

Москвадан қайтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Qalampir”нинг чақириқларини беэътибор қолдирмади.

“Qalampir.uz”ни кузатиб бораётган бўлсангиз, журналист Акмал Эшонхонов Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 38-уйда  жойлашган ётоқхонада истиқомат қилиб келаётган етимларнинг яшаш шароити ҳақида бир неча бор мақолалар тайёрлади. Мавзу ортидан тушиб, журналист суриштируви ўтказди.
 
 
Албатта, танқидий руҳдаги бу мақолаларга масъуллар томонидан авваллига эътибор қилинмади. Кейинроқ, “олиб ташланг” қабилидаги муносабат билдирилди. Қўнғироқлар, журналистга таъқиблар... Иш катталашган сари, катталарнинг эътиборини тортди. Чилонзор тумани ҳокими ҳақиқий аҳвол ёритилган ушбу мақола учун журналист Акмалхон Эшонхоновдан раддия талаб қилган бўлса, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маърифат билан иш тутди. Ўзини ўша етимлар ўрнига қўйиб кўрди.
 
 
Куни кеча Москвадан қайтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Qalampir”нинг чақириқларини беэътибор қолдирмади. Бугун, 31 май тонгида “Qalampir.uz” журналисти Акмалхон Эшонхонов билан етимлар яшаётган, тўғрироғи жон сақлаётган ётоқхонага борди.
 
Тушгача ушбу ётоқхонада бўлиб, у ердаги ҳақиқий аҳвол билан танишди. Мутасаддиларга топшириқлар берди. Вазиятни ўнглаш бўйича чора-тадбирлар бошланди.
 
Айни дамда “Qalampir”чилар Чилонзорда! Воқеалар ривожи ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этамиз.
 










 

Теглар:Чилонзор Етимлар Дилхуш Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Farhod
16:19 01.06.2018

якинда Ёшлар Иттифокига етимхоналарга моддий кумак курсатмокчиман, кайси етимхона шунга мухтож деб бир ташаббус билан чиккандим. менга етимхоналардаги ахволни тарифлаб бериб, улар умуман ёрдам мухтож эмасликларини айтишди. улар мен билан сиздан яхши яшайди деган гаплар хам булди. ишонгандим. мана бундай эканку хакикий ахвол..



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар