...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон тиллари университетида Алишер Навоий таваллудига бағишланган анжуман бўлиб ўтди


14:37, 16.02.2016 Жамият
 2 879

Анжуманда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Криста Пиккат ва 10 та мамлакатнинг Ўзбекистондаги вакиллари иштирок этди.

Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Алишер Навоий – буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби” деб номланган анжуман ва бадиий кеча бўлиб ўтди.
 
Анжуманни хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши раиси М. Хожиматов ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Шуҳрат Қаюмов очиб берди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими Сайфиддин Рафиддинов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нусратхўжа Жумахўжаев, Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети доценти Абдумурод Тиловов Навоийнинг ижоди ҳақида маъруза қилди.
 
Шунингдек, тадбирга ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Криста Пиккат, Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Атауллаҳ Азми, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Валихан Амирханули Туреханов, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Гада Абул Фатх Али Эль Ганнам, Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Аири Эльс, Уммон султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад Ал Лавати, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Музаффар Ҳусейнов, Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси Солиҳ Аҳмад Ал Жаварнеҳ, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като, Туркманистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Шири Шириев, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Эмилбек Узакбаев иштирок этди.
 
Кечада Алишер Навоий ғазаллари билан куйланган қўшиқлар ижро этилди. Шундан сўнг навбат “Камолот” ЁИҲ ҳаракати аъзолари иштирокидаги театрлаштирилган саҳна кўринишига тегди. 
Отабек Ибрагимов 

Теглар:Жаҳон тиллари университети Алишер Навоий ЮНЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар