...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея президенти КХДРга борди


09:27, 18.09.2018 Олам
 2 382

Мун Чжэ Инни аэропортда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кутиб олди.

Бугун, 18 сентябрь куни Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Кореяга ташриф буюрди. Уни Пхеняньдаги аэропортда шахсан Ким Чен Ин кутиб олди. Президентлар қучоқлашиб кўришдилар.
 
Жанубий Корея етакчисининг турмуш ўртоғи Ким Чжон Сукни КХДР биринчи хоними Ли Соль Чу қарши олди. Корейс халқ армиясининг ҳарбий оркестри қутлов маршини ижро этгач, икки давлат раҳбарлари мушаклар садоси остида қизил йўлак бўйлаб аэропорт биносига йўл олган.
 
Аэропортда Пхеньян аҳолиси зич тизилиб, Жанубий Корея президентини “Миллатнинг биргаликдаги кучи билан тинчлик ва фаровонлик даврини очамиз!”, деган ёзувли транспарантлар, Шимолий Корея байроқлари ва Корея яриморолининг оқ фондаги кўк рангдаги тасвири туширилган ягона Кореянинг рамзий байроқлари билан қарши олган. Фахрий қоровул ва ҳарбий оркестр президент келган Boeing трапи томон тизилган.


 
Жанубий Корея президентининг Пхеньянга ташрифи 3 кун давом этади. Музокараларнинг бош мавзуси Корея яриморолини ядровийсизлаштириш бўлади. Музокаралар кун тартибига учта асосий мавзу киритилган: икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва ривожлантириш, Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги ядровийсизлаштириш бўйича музокараларнинг бориши, Корея яриморолида ҳарбий таранглик даражасини пасайтириш ва уруш хавфининг олдини олиш.
 
Жанубликлар делегацияси бир неча қисмга бўлаинади. Сиёсий корпусга КХДР парламенти раҳбари Ким Ён Нам жавобгар бўлади, ишбилармон доирага Ташқи савдо вазири масъул бўлган. Жанубий Корея биринчи хлними учун алоҳида дастур ишлаб чиқилган. У Пхеньяндаги болалар клиникаси ва мусиқий мактабига боради.
 
Бу Жанубий Корея президентларининг Пхеньянга охирги 11 йилдаги илк ташрифидир. Шимолий Кореяга охирги шундай ташриф 2007 йил октябрда Жанубий Кореянинг собиқ президенти Но Мун Хён даврида амалга оширилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жанубий Корея-КХДР Мун Чжэ Ин Ким Чен Ин Пхеньян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!