...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испанияда Қадимги Рим империясига оид 600 кг бронза тангалар топилди


18:18, 28.04.2016 Олам
 3 468

Қадимий тангаларни қурилиш пайтида экскаватор ҳайдовчиси топиб олган.

Испаниянинг Андалусия автоном вилоятидаги Томарес шаҳрида IV асрга оид 600 килограмм бронза тангалар топилди. Бу ҳақда “El Pais” нашри хабар берди.
 
Хабарда ёзилишича, шаҳар боғларидан бирида қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида экскаватор ҳайдовчиси тўсатдан 19 та қадимги Рим амфораларига дуч келди. Испан археологлари мазкур топилмани жуда юқори баҳоладилар. 
 
Тарихий тангаларнинг бир томонида Рим императорлари: Диоклетиан (245-313),  Максимиан (250-310) Константин I Буюк (272-337)нинг тасвирлари туширилган. Аниқланишича, топилган амфораларнинг ўнтасига зарар етмаган ва яхши сақланган.
 
Тахмин қилинишича,  амфоралар ер остига атайин яширилган. Айни дамда тарихий топилма Севильядаги Археологик музейга топширилди.  Тарихчиларнинг сўзларига кўра, бу пуллар императорга тўланадиган солиқ бўлиши мумкин. 
 
Маълумот ўрнида, амфора – сопол идиш бўлиб,  унинг икки томондан ушланадиган дастаси мавжуд. Мазкур идиш юнон, римликлар ва этрусклар томонидан кенг фойдаланилган. Амфоранинг сиғими 5 литрдан 50 литргача бўлиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Испания Андалусия Рим империяси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!