...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари Президент сайловида ўз ишини бошлади


20:25, 02.12.2016 Жамият
 1 810

ИҲТ кузатувчилар миссияси сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, унинг бориши ва натижаларини миллий қонунчиликка, халқаро шартномалар ва қабул қилувчи давлат мажбуриятларига мувофиқлик нуқтаи назаридан баҳолаши таъкидланди.

1 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) кузатувчилари миссияси раҳбари, ИҲТнинг сиёсий департаменти директори Али Аболҳасани Шахреза Тошкентга келди.
 
Бугун, 2 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг ИҲТ кузатувчилари миссияси раҳбари ва аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.
 
Учрашув чоғида Миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.
 
Бутун сайлов кампанияси очиқ ва ошкора сайлов тўғрисидаги қонунлар талабларига ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
 
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ИҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари Али Аболҳасани Шахреза брифинг ўтказди.
 
Анжуманда ИҲТ кузатувчилар миссияси сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, унинг бориши ва натижаларини миллий қонунчиликка, халқаро шартномалар ва қабул қилувчи давлат мажбуриятларига мувофиқлик нуқтайи назаридан баҳолаши таъкидланди.
 
Кузатув натижалари бўйича ИҲТ кузатувчилар миссияси ҳисобот тайёрлайди ва сайловларни ташкил этиш юзасидан ўз баҳоларини ва эътирозларини тақдим қилади, шунингдек овоз бериш тугагач баёнот беради.
 
Баёнот матни Миссия раҳбари томонидан имзоланади ва ИҲТ аъзо-давлатларининг сайлов ўтказувчи давлат органларига тақдим этилади, шунингдек жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари эътиборига етказилади.
 
Эслатиб ўтамиз, ИҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва парламент сайловларида иштирок этган.
Мухторбек Абдуллаев
Фотомухбир: UzLife/Шерзод Икрамутдинов

Теглар:Президент сайлови ИҲТ кузатувчилар миссияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар