...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Мадани Ўзбекистонга келди


11:54, 09.09.2016 Жамият
 2 716

Яқин кунларда Тошкент шаҳрида ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтади.

Бугун, 9 сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Маданини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
ТИВ раҳбари, меҳмонни кутиб олар экан, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан билдирилган таъзия ва далда сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
 
Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
 
ТИВК мажлисини муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.  Учрашувда қайд этилганидек,  Ўзбекистон томонидан таклиф қилинган “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” деб номланган раислик шиорининг долзарблиги ва аҳамиятлилиги сабабли 43-сессия ва унинг якунлари ИҲТ тарихида қолади, дейилади хабарда.

Теглар:ИҲТ Ияд бин Амин Мадани Абдулазиз Камилов ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар