...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг таржимаи ҳолида фарзандлари уч нафар, набиралари олти нафар қилиб кўрсатилди


13:03, 30.10.2017 Жамият
 31 100

“Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бўлиб, улар билан мулоқот унга катта қувонч келтирарди”, дейилади таржимаи ҳолда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – “islamkarimov.uz” ва “islomkarimov.uz” иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур сайтда Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли келтирилган бўлиб, унда Ислом Каримовнинг умр йўли ва фаолияти ҳақида батафсил сўз боради.
 
Мазкур батафсил таржимайи ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фарзандлари сони уч нафар, набиралари олти нафар деб берилган.
 
“Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бўлиб, улар билан мулоқот унга катта қувонч келтирарди”, дейилади таржимаи ҳолда.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фарзандлари Гулнора Каримова ва Лола Каримова-Тилляева жамоатчиликдаги фаоллиги ва турли лойиҳалари билан билан тилга тушган. 
Ўғилой Сафахонова

Теглар:Ислом Каримов таржимаи ҳоли Гулнора Каримова Лола Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
14:33 30.10.2017

Таржимаи холда келтирилган булса кимга керак булса укиб олаверади, учинчи фарзанди ким эканлиги купчиликка кизик ку, макола муаллифи шу хакда ёзса максадга мувофик буларди!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар