...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов Ростов-Дондаги ҳалокат муносабати билан таъзия билдирди


13:18, 20.03.2016 Жамият
 3 476

Мазкур мактубда Президент Ислом Каримов ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, самимий ҳамдардлик билдирди.

19 март куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида юз берган мудҳиш авиҳалокат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Мазкур мактубда Президент Ислом Каримов ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, самимий ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ростов-Дон шаҳридаги аэропортда ҳалокатга учраган Fly Dubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолётида жами 62 та киши бор эди. Уларда 55 нафари йўловчилар, 7 нафари экипаж аъзолари бўлган

Теглар:Ислом Каримов Владимир Путин Таъзия Ростов-Дон Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар