...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иқтидорли талабалар учун стипендиялар сони ортди


09:49, 16.03.2017 Жамият
 5 741

Муҳаммад ал-Хоразмий стипендияси ҳаражатларини қоплаш учун илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 мартдаги “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилган Тошкент ахборот технологиялари университетининг иқтидорли талабалари учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия жорий этилади.
 
Бундан ташқари, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, шу жумладан, дастурий маҳсулотларни яратиш борасида танлов ва олимпиадалар ўтказилади.
 
Университет қошида илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи компаниялар, яъни уяли алоқа компаниялари ҳар бир абонент рақамидан фойдаланганлик учун  тўланадиган тўловдан тушган маблағнинг 1 фоиз миқдорини мазкур жамғармага ажратади. Ўз навбатида, жамғарма Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия ҳаражатларини қоплайди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент ахборот технологиялари университети Муҳаммад ал-Хоразмий Стипендия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Shoxbozbek
20:39 16.03.2017

Assalomu alaykum men Toshkentdagi Singapur Menejmentni Rivojlantirish institudida o'qiyman. Bu kabi stipendiyalar nega bizning oliy o'quv yurtimizda yo'q? Bunga sabab bizning institudimiz Xalqaro bo'lgani uchunmi?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар