...
МЕНЮ
ONLINE TV

iPhone 5se ва iPad Air 3 гаджетларининг тақдимоти март ойида бўлиб ўтади


00:05, 03.02.2016 Технология
 2 330

2016 йилнинг 15 март санасида iPhone 5se ва iPad Air 3 гаджетлари ва Apple Watch ақлли соатининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Apple компанияси томонидан ишлаб чиқарилган техник воситалар одамлар орасида оммалашган. У дунё бўйлаб қулайлиги, тезкорлиги, хотира сиғими, ҳажми, кўриниши, ранги каби бир қатор муҳим омилларнинг бошқалардан мукаммалроқ экани учун ҳам харид қилинади.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг 15 март санасида Apple компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги iPhone 5se ва iPad Air 3 гаджетларининг тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Rns.online” нашри хабар беради.

Тақдимотда iPhone 5se ва iPad Air 3 дан ташқари Apple Watch ақлли соатларининг ҳам янгиланган нусхаси омма эътиборига ҳавола этилади.
Бундан аввал Apple компанияси 2015 йилнинг сентябрь ойида янги маҳсулотининг тақдимотини ўтказган эди. 
Умида Якубова

Теглар:Apple iPhone 5se iPad Air 3 Apple Watch 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!