...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интерпол Судан президентининг укасини Москвада қўлга олди


18:23, 22.06.2016 Олам
 3 952

Ҳозирча унинг айнан қандай фирибгарликка қўл ургани ошкор қилинмаяпти.

Москвада Судан президенти Ҳасан Аҳмад ал-Баширнинг укаси Элтум Алфотиҳ Муҳаммад Аҳмад қўлга олинди. У Қирғизистон томонидан Интерполга қидирувга берилганди, дея хабар беради “Ren.tv” нашри.
 
Аслида у 2016 йилнинг баҳорида пойтахт меҳмонхоналарининг бирида қўлга олинганди. Бироқ унинг ушлангани ҳақидаги маълумот ОАВга бугун, 22 июнь куни эълон қилинди.
 
Маълумотларга кўра, 45 ёшли Элтум Алфотиҳ Муҳаммад Аҳмад Қирғизистонда амалга оширган бир қатор фирибгарликларидан сўнг қўлга олиш учун қидирувга берилган. Ҳозирда унинг айнан қандай жиноят ёки фирибгарликларга бош бўлгани сир тутилмоқда.
 
Судан президетининг укаси Элтум Алфотиҳ Муҳаммад Аҳмаднинг 5 нафар фарзанди бор. У бир неча йил аввал Россияда тиббиёт бўйича билим олган. ОАВ ва бошқа кўплаб информацион ташкилотлар Элтум Алфотиҳ Муҳаммад Аҳмаднинг Судан президенти Ҳасан Ахмад ал-Баширнинг укаси эканини таъкидламоқда.
 
Бугун, қўлга олинган шахснинг фирибгарликлари борасида суд эшитуви бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Умида Якубова

Теглар:Судан Фирибгарлик Жиноят Интерпол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!