Intel компанияси сўнгги процессорларида ҳам кечикиш борлигини тан олди
Intel дан келган янги хабарга кўра, самарадорлик ҳатто энг янги Kaby Lake чипларига эга бўлган қурилмаларда ҳам пасаяди, табиийки эски қурилмаларни айтмаса ҳам бўлади.
“Биз сўнгги беш йилда чиқарилган 90 фиоз Intel процессорлари учун янгиланиш чиқардик, лекин олдинда бизни жуда кўп ишлар кутмоқда. Ўтган ҳафта ўзимнинг блогимда таъкидлаганимдек, янгиланиш хавфсизлик жиҳатдан самарали бўлса ҳам, фойдаланувчилар уни ўрнатгандан сўнг кўплаб қайта ўчиб ёнишлар ҳақида хабар беришмоқда. Биз аниқлашимизча, бундай ҳолатлар Ivy Bridge, Sandy Bridge, Skylake ва Kaby Lake платформаларида содир бўлмоқда. Биз бу муаммони таҳлил қилдик ва хатони топдик. Параллел равишда биз таъминотчиларга кейинги ҳафта бета-микрокодларни тақдим этамиз” дейди Intel вакили.
Тестлар ҳам қўшимча дастурлар ўрнатилгандан сўнг Intel Xeon Scalable асосидаги серверлар самарадорлиги ўртача 25 фоизга пасайганини кўрсатди.
Intel самарадорлик пасайишини минимумга олиб келиш учун янгиланишлар устида ишлашини билдирди.