...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияликларга Ўзбекистон ҳақида кўрсатув намойиш этилди


11:08, 11.06.2018 Жамият
 4 366

Телевизион лойиҳани индонезиялик 1 миллион 80 мингдан ортиқ оила томоша қилди.

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Индонезиянинг машҳур телеканалларидан бири NetTV телеканали билан ҳамкорлик қилмоқда.
 
Муқаддас Рамазон ойи давомида 24-31 март кунлари Muslim Travelers кўрсатуви ижодкорлари икки қисмдан иборат дастурни индонезиялик томошабинлар учун суратга олиш ишларини олиб бордилар.
 
Биринчи қисм 22 май куни намойиш этилди ва унда Самарқанднинг сайёҳлар эътирофига сазовор ва бой исломий меросига эга масканлари ҳақида сўз борди. Телевизион лойиҳани индонезиялик 1 миллион 80 мингдан ортиқ оила томоша қилди.
 
Иккинчи қисм индонезияликлар учун Тошкент ва унинг Ислом дини учун аҳамиятли бўлган жойларига қилинган саёҳатга бағишланади.
 
Уларнинг орасида – Ҳасти Имом масжид, Мўйи Муборак музейи, Чорсу бозори, Тошкент метрополитени, Амир Темур хиёбони ва яна бошқа объектлар бор.
 
Иккинчи қисмнинг эфирга узатилиш вақти рўза тутиш вақтининг боши ва охирига мўлжалланган. Бу вақтни индонезияликлар оила даврасида вақт ўтказадилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Индонезия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар