...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда зилзила қурбонлари сони рекорд даражага етди


15:04, 06.10.2018 Олам
 3 456

Бедарак йўқолганлар сони 600 нафарга яқин.

Ҳозирга келиб Индонезиядаги зилзила ва цунами натижасида ҳалок бўлганлар сони 1648 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
 
Бедарак йўқолганлар сони 600 нафарга яқин. Жабрланганлар сони ҳали аниқ эмас.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 28 сентябрь куни юз берган цунами натижасида ҳалок бўлганлар сони 1400 дан ошгани ва жабрланганлар эса 1,6 млн нафарни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Цунами зарар етказган жойларда тўлиқ сафарбарлик эълон қилинган. Жабрланганлар ва зарар кўрган ҳудудларга ёрдам кучлари жўнатилмоқда.  
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Индонезия Цунами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!