...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда паром портлаб кетди. Қурбонлар бор


13:14, 15.09.2016 Олам
 2 611

Портлаш оқибатида Индонезия ва Нидерландия фуқаролари ҳалок бўлди.

15 сентабрь куни Индонезиянинг машҳур дам олиш жойи бўлган Ломбок яқинида туристлар паромида портлаш содир бўлди.  Бунинг оқибатида 13 киши жароҳатланди ва икки киши ҳалок бўлди.  Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Портлаш вақтида  паром бортида 35 нафар сайёҳ бўлган.  Улар орасида Австралия, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция ва Германия давлатларининг фуқаролари бор эди, дейилади хабарда.
 
Полиция маълумотига кўра, ҳалок бўлган шахслар Индонезия ва Нидерландия фуқаролари бўлган. Портлаш двигателнинг синиб кетиши оқибатида юзага келган дейилмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Индонезия Ломбок Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 411

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!