...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имон Каримова: “Бошимиздан ўтган даҳшатли воқеаларни эслашни хоҳламаймиз”


15:36, 03.10.2018 Жамият
 15 094

Ўзбекистонда ОАВнинг диққати Имон Каримовага қаратилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Руспубликаси Президентининг тўнғич  қизи Гулнора Каримова қамоқда эмас, балки ўз уйида экани ҳақида унинг қизи Имон Каримовага таянган ҳолда хабар берган эдик. Сўнгги хабарлардан сўнг, Имон Каримова жаҳон оммавий ахборот воситалари эътибор марказида бўлиб турибди.
 
Каримовлар оиласининг шу вақтгача кўп ҳам кўзга кўринмай келган вакиласи ижтимоий тармоқдаги иккита пости сабаб Ўзбекистондаги ОАВ ҳам унга диққат қаратганига ҳайрон қолди. Натижада у Instagram’да навбатдаги постини эълон қилди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган:
 
“Мен ОАВ ва бошқаларнинг саволларидан шокка тушдим. Бор-йўғи икки оғиз сўзим учун... Биз ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз, ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни ва ўтган йиллар давомида бошимиздан ўтган барча даҳшатли воқеаларни эслашни хоҳламаймиз...”
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримова билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдириб, у ҳамон ўзига тайинланган жазони ўтаётганини маълум қилди. Имон Каримова эса мамлакатни тарк этганини қайд этиб ўтди.
 
Имон Каримова бундан бир неча кун илгари “Тошкент”  халқаро аэропортидан Турк ҳаво йўллари авиакомпанияси орқали Лондонга учиб кетганди. Лондонда у акаси Ислом Каримов билан бирга.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Имон Каримова Гулнора Каримова Лондон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар