...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илк маротаба: ногиронлиги бор шахсларнинг ОТМга қабул қилинишига квота ажратилди


12:06, 02.12.2017 Жамият
 3 055

Квоталарнинг амалга оширилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорликда ишлаб чиққан низом билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  2017 йил 1 декабрь куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолагани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Мазкур  Фармонга кўра, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитурентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилади.
 
Белгиланган квоталарнинг қандай тартибда амалга оширилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг 1 апрелига қадар ишлаб чиқилган низом билан белгиланади.
 
Мутассади ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 
Обил Сафаров

Теглар:Фармон Квота ногирон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар