...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ аёлни ечинтирган ходим Санъат Умаров ҳаракатига расмий муносабат билдирди


09:25, 06.07.2018 Жамият
 14 766

Санъат Умаров Ички ишлар органларидан салбий ҳаракатлари учун бўшатилган.

Кеча, 5 июль куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ўғриликда гумон қилинган аёл ИИБ маъмурий биносида ИИБ тезкор вакили Санъат Умаров томонидан кескин таҳқирлангани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Каттақўрғон воқеасига расмий муносабат билдирди.
 
“Ҳеч бир жамиятда инсон қадр-қиммати таҳқирланмаслиги, ҳар қандай шароитда ҳам инсон шаъни қадрланиши, унинг ҳуқуқлари тўла кафолатланиши белгиланган. Лекин, баъзи бир нопок ходимлар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари содир этилаётгани жуда ҳам ачинарли. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фуқаро Н.Т.га нисбатан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатлар юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, ҳолат Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров томонидан содир этилганлиги аниқланди.
 
Бугунги кунда Санъат Умаров Ички ишлар органларидан салбий ҳаракатлари учун бўшатилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан бундай салбий ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш ва Ички ишлар органлари сафларини нопок, тасодифан кириб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида, доимий равишда кескин чоралар кўриб борилади”, дейилади ИИВ хабарида.
Акмалхон Эшонхонов
 

Теглар:Санъат Умаров ИИВ Самарқанд Каттақўрғон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар