...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ академик лицейларига қабул ўзгаришлари маълум қилинди


14:07, 08.04.2018 Жамият
 5 152

Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига қабул тартиби белгиланди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
 
Низомга кўра, номзодларни академик лицейга қабул қилишда ўтказиладиган махсус-профессионал танловнинг қуйидаги босқичлари белгиланди:
 
  • номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов – диктант;
  • жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат.
 
Махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.
 
Шунингдек, танловнинг босқичлари қабул йилининг 1 июнидан 25 июнига қадар ўтказилади.
 
Бундан ташқари, низомда синовларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари ҳам аниқ белгилаб берилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Ички ишлар вазирлиги диктант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар