...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИБ ходими Санъат Умаровга қандай жазо тайинланади?


15:26, 05.07.2018 Жамият
 13 771

Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаровга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан расмий маълумот берилди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили Санъат Умаровга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Бош прокуратура расмий маълумот берди.
 
Маълумотга кўра, 2018 йилнинг 22 июнь куни фуқаро Н.Т. ариза билан мурожаат қилиб, 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили Санъат Умаров ва бошқалар уни шаҳар ИИБ биносида ҳақорат қилиб, ечинтиришга мажбур қилганлигини билдирган.
 
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 03.06.2018 йил соат 10:00 ларда фуқаро Н.Т. Каттақўрғон шаҳрининг “Деҳқон бозори”да бўлган вақтида шаҳар ИИБ ходимлари уни ўғрилик қилганликда гумон қилиб, шаҳар ИИБ маъмурий биносига олиб келишганлиги аниқланган.
 
Шаҳар ИИБ тезкор вакили Санъат Умаров унга ўғрилик қилиш мақсадида бозорга келганлигини айтиб, уни ҳақорат қилган. Сўнг ИИБ маъмурий биносининг коридорида Н.Т.нинг эгнидаги барча кийимларини ечишга мажбур қилиб, бу ҳолатни ўзи видеотасвирга олган.
 
2018 йил 4 июль куни Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Каттакўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили Санъат Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда Санъат Умаров ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар ИИБда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Санъат Умаров Самарқанд Каттақўрғон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар