...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички саёҳатга жалб этилган ёшлар сони айтилди, улар 2 миллиондан ҳам кўп


18:56, 30.06.2018 Жамият
 1 572

Делегациялар Хитой, Германия, Россия, Ҳиндистон, Туркия каби 10 дан ортиқ давлатларга хизмат сафари билан бориб келдилар.

Ўтган вақт мобайнида ёшларнинг ҳудудлараро ички саёҳатлари ташкил этилиб, уларда жами 2 261 838 нафар ёшлар қамраб олинди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи маълум қилди.
 
Жорий йилнинг 8-18 май кунлари Ёшлар иттифоқининг кўмаги асосида мамлакатнинг ёш киноижодкорлари Францияда ўтказиладиган 71-Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этди. Унда илк бора “Uzbekistan” миллий павильонини ташкил қилинди.
 
Халқаро алоқалар йўналишидаги ишлар ҳам тизимли йўлга қўйилди. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолияти ташкил этилиб, хорижда ишлаб юрган ёки таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизми яратилди.
 
Шу кунга қадар, Ўзбекистонлик ёшлардан иборат делегациялар Хитой, Германия, Россия, Ҳиндистон, Туркия каби 10 дан ортиқ давлатларга хизмат сафари билан бориб келдилар.
 
Хорижий давлатларда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган ёшларда миллий қадриятларга ҳурмат хиссини уйғотиш ва ватанпарварлик руҳиятини сингдириш мақсадида илк маротаба “Ёш ватандошлар фестивали” ўтказилиб, унга 18 та давлатда истиқомат қилувчи 56 нафар ўзбекистонликлар ташриф буюрди.
 
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 10-11 июнь кунлари “Терроризмга олиб борувчи экстремистик ва радикал ҳаракатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ёшларнинг ўрни” мавзусидаги халқаро конференция ҳамда 26-30 июнь кунлари “Марказий Осиё ёшлар форуми” ташкил этилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ёшлар иттифоқи Ички саёҳат] 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар