...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 6-сонли бўлинмани “очиб берди”


17:39, 23.11.2017 Жамият
 10 771

Профилактика инспекторларининг 160 таси тантанали қасамёд қилди, уларга хизмат уйларининг калитлари ва шахсий автомашиналар топширилди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг қасамёд қилиш, уларга хизмат уйлари калитларини ва шахсий автомашиналарини тантанали топшириш маросими ўтказилди.




 
Тадбирда вилоят ҳудудида хизмат олиб бораётган 615 нафар профилактика инспекторларининг 160 таси тантанали қасамёд қилиб, уларга хизмат уйларининг калитлари ва шахсий автомашиналари топширилди.
                                                       
Шунингдек, Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими 6-сонли ички ишлар бўлинмасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
 
Ушбу бўлинманинг тантанали очилиш масросимида Тошкент вилояти ҳокими Ибрагимов Ғуломжон Иномович, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Бобожонов Пўлат Раззақович, Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг ўринбосари Ортиқова Светлана Боймирзаевна сўз олиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида янги иш услубларидан фойдаланиш ҳамда аҳоли ва жамоатчилик билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш кераклиги борасида сўзладилар.


 
Таъкилаб ўтиш керакки, ички ишлар тизимида жиноятчилик содир этилиши мумкин бўлган ҳудудларда маҳалла посбони, “Ёшлар Иттифоқи”, уй боши, кўча бошилари, корхона ва ташкилот вакилларидан иборат кўнгилли гуруҳларнинг патруллик йўналишлари ташкил этилмоқда.
 
Албатта, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларининг кеча-кундуз осудаликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги хизматлари ҳар қанча эътирофга арзийди. Президент  томонидан уларнинг фаолияти учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент вилоти ИИБ Ички ишлар вазири Тошкент вилояти ҳокими Олмалиқ шаҳар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар