...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмга “беҳаё кинолар” ташиётган йўловчилар қўлга олинди


10:23, 14.10.2017 Жамият
 3 827

500 га яқин порнографик мазмундаги видеолавҳалар олиб кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги Фармонига кўра, порнографик мазмундаги материалларни Республика ҳудудига олиб киритилиши тақиқланган.
 
Лекин шунга қарамасдан, баъзи фуқаролар томонидан беҳаёликни тарғиб қилувчи порнографик мазмундаги материалларни давлатимиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Москва–Урганч йўналиши бўйлаб, Москва шаҳридан Урганч шаҳрига учиб келган Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Уллибоғ овул фуқаролар йиғинида яшовчи Расулбек Айтбаев ўзига тегишли бўлган планшет ва уяли телефон аппарати хотираларида порнографик мазмундаги 252 та видеолавҳа ва 68 та фотосуратларни олиб киришга уринган.
 
Ушбу уриниш “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланиб, фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Ҳуқуқбузарга тегишли электрон қурилмалар давлат фойдасига мусодара қилинди ва қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилди.
 
Бундан ташқари, 20 сентябрь куни Москва–Урганч йўналиши бўйлаб, Урганч шаҳрига келган Ўзбекистон фуқароси Дилшод Оллабергановга тегишли бўлган уяли телефон божхона назоратидан ўтказилди. Қурилма хотирасида 320 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар ҳамда 75 дона порнографик мазмундаги фотосуратлар борлиги аниқланиб, беҳаё мазмундаги материалларни Ўзбекистонга кириб келишига чек қўйилди.
 
Ушбу маълумотлар таҳририятга Хоразм вилояти божхона бошқармасининг матбуот хизмати томонидан тақдим этилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Божхона назорати Порнографик фото ва видеолар олиб киришга уриниш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар