...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда солиқдан қарздор фермерлар ҳам молидан айрилди, ҳам жаримага тортилди


11:23, 25.10.2017 Жамият
 3 711

Фермер хўжалигининг “Т-28” русумли трактори ва фермернинг Nexia русумли автомашинаси ҳатловга олинди, бундан ташқари...

Белгиланган солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаш — ижтимоий соҳага йўналтирилган тўловларни (пенсия, ногиронлик нафақалари, стипендиялар ва бошқа ижтимоий тўловлар) ўз вақтида амалга оширилиши билан чамбарчас боғлиқ.
 
Ўз вақтида тўланмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилишига, мавжуд қарздорликлар эса ихтиёрий тўланмаган тақдирда автотранспорт воситалари ва турли ишлаб чиқариш ускуналарини суд қарори асосида қарздорлик ҳисобига ҳатланиш амалиёти билан қопланишига олиб келади.
 
Давлат Солиқ қўмитаси Ахборот хизматининг таҳририятимизга юборган маълумотларида Хоразм вилоятида содир бўлган ана шундай ҳолатлар ҳақида хабар қилинади.
 
Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари ҳамкорликда жойларда суд ҳужжатлари асосида солиқ қарзини ундиришга қаратилган кенг қамровли тадбирларни амалга оширмоқда.
 
Янгиариқ туманида ўтказилган тадбир давомида 580 нафар жисмоний шахснинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 95,7 миллион сўм солиқ қарзи ундирилди ҳамда 214,3 миллион сўмдан ортиқ қарзи бор 28 та тадбиркорлик субъектига қарашли автотранспорт воситалари ва турли ишлаб чиқариш ускуналари суд ҳужжатлари асосида қарздорлик ҳисобига ҳатланди.
 
Хусусан, Янгиариқ туманидан рўйхатдан ўтган “Давронбек” фермер хўжалигининг 18,5 миллион сўм қарзи борлиги сабабли мазкур хўжаликка тегишли “Т-28” русумли трактори ва фермер хўжалиги раҳбари Озод Ражабовга тегишли Nexia русумли автомашина ҳатловга олинди ҳамда солиқ қарздорликларини ўз муддатида тўламагани учун энг кам иш ҳақининг 15 баравари миқдорида маъмурий жаримага тортилди.
 
Шунингдек, Янгиариқ туманида яшовчи фуқаролар Умид Ҳасановнинг 3924317 сўм, Эргаш Ҳасановнинг 542800 сўм, фуқаро Даврон Матякубовнинг 626300 сўм, фуқаро Сарвар Сапаевнинг 4226300 сўм мол-мулк ва ер солиғидан қарздорлиги аниқланган. Ўз вақтида амалга оширилмаган солиқ тўловлари учун мавжуд қарздорликлар сабабли ушбу фуқароларга нисбатан мажбурий тарзда мол-мулклари (гилам, телевизор, чангюткич) ҳатловга олиниб, мавжуд қарздорликларни ундириш чоралари амалга оширилди.
Улуғ БЕК

Теглар:Солиқдан қарздорлик Ер ва мол-мулк солиқлари Фермер хўжаликлари Мажбурий ижро бюроси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар