...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Жасур Ғойипов ашаддий мухлисига Iphone 6S совға қилмоқчи


14:09, 17.11.2015 Шоу-бизнес
 3 201

Қисқа вақт ичида шоу-бизнес оламида ўз мухлисларини топишга улгурган Жасур Ғойипов инстаграмда танлов уюштирди.

   Хонанда Жасур Ғойипов инстаграм ижтимоий тармоғи орқали танлов уюштирди. Унга кўра, интернет фойдаланувчилари Ғойиповнинг қўшиқларидан бирини жонли ижрода куйлаб, #jasurgaipov хештэги билан ўз саҳифаларига жойлаштиришлари керак. Хонанда эса қўшиқ жонли ижрода куйлаб, ғолиб бўлган мухлисига Iphone 6S совға қилишини маълум қилди.

   Қисқа вақт ичида шоу-бизнес оламида ўз мухлисларини топишга улгурган Жасур Ғойипов мана уч ойдирки танаффусда. Маълумотларга қараганда, у шу бугунга қадар АҚШда истиқомат қилаётган эди. Бу орада эса “Жасур Ғойипов шоу-бизнесдан кетди, унинг ижодига нисбатан чекловлар пайдо бўлди” –  деган гаплар тарқалишга улгурди. “Хавотирга ўрин йўқ. Жасур тадбиркорлик билан шуғулланаётгани учун бироз танаффус эълон қилди, холос. Ҳозир у Малайзияда ва тез орада Тошкентга қайтишни режалаштиряпти” – дейди хонанданинг маъмури Жамшид Ҳожиниёзов.

   Бу хабарни сайтимизга жойлаштириганимиздан сўнг Жасур Ғойипов биз билан боғланиб, Жамшид Ҳожиниёзов билан ҳамкорликни тўхтатганини ва Малайзияда экани ҳақидаги гаплар ёлғонлигини маълум қилди. “Мен айни дамда Тошкентдаман ва Жамшид Ҳожиниёзов билан ишлашни тўхтатганман. Бу йил Малайзияга умуман борганим йўқ. Ҳозир бироз бетобман. Бироздан сўнг яна ижодимни давом эттираман” – дейди хонанда.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Жасур Ғойипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

SHIRINA
09:12 20.11.2015

G'OIPOVNI SOG'INDIK



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!