...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойликлар 5 кун ичида 60 миллиард доллар сарфлашди


16:16, 06.10.2016 Олам
 3 102

Мамлакат бўйлаб эълон қилинган дам олиш кунларида 6 миллион хитойлик чет элга саёҳат уюштирди.

Хитой Халқ Республикасида “Маориф куни” муносабати билан эълон қилинган таътил кунларида аксарият фуқаролар ҳақиқий маънода ҳордиқ чиқаришни маъқул кўришди. 1 октябрдан 5 октябрга қадар 589 миллион киши Хитойнинг ўзида саёҳат қилган бўлса, яна 6 миллион хитойликлар чет элга кетган.
 
Хитойнинг йирик туроператори томонидан  берилган маълумотларга кўра, бу сафарги дам олиш кунларида хитойликларнинг аксарият қисми саёҳат учун  Жанубий Корея, Таиланд, Япония, Индонезия, АҚШ, Сингапур, Вьетнам, Малайзия, Мальдив ороллари ва Россияни танлашган.
 
Хитойда “Маориф куни” 1 октябрда нишонланади. Бу йил 1 октябрдан 7 октябргача байрам кунлари деб эълон қилиниб, аҳоли дам олмоқда.
 
Айтиш керакки, 2015 йилда Хитой халқаро туризм соҳасида 114 миллиард доллар даромад топган. Бу кўрсаткич бўйича ХХР жаҳонда иккинчи ўринни банд этган.  
Дурдона Расулова

Теглар:Хитой Саёҳат Иқтисод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!