...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойдаги пиротехника фабрикасида кучли портлаш содир бўлди


09:21, 20.01.2016 Олам
 2 747

Портлаш натижасида 25 киши оғир тан жароҳати олган, 4 киши бедарак йўқолган.

Бугун, 20 январь куни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Цзянси провинциясидаги притоехника воситалари ишлаб чиқариладиган фабрикада катта портлаш содир бўлди. Айни дамгача бўлган маълумотларга кўра, 25 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Улар орасида куйганлар ҳам бор. 4 киши эса бедарак йўқолган. Мингга яқин киши фабрикадан шошилинч равишда эвакуация қилинган. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги маълумотларига таяниб, ТАСС хабар беради. Воқеа жойида шошилинч хизмат ходимлари иш олиб боришмоқда. Жароҳатланганлар касалхонага етказилган. Ушбу портлаш юзасидан тергов ишлари бошланган. Фабрика эгалари қўлга олинган.

Маълумот учун шуни айтиш мумкинки, Хитойда пиротехника воситалари жуда жадал равишда ишлаб чиқарилмоқда. Чунки баҳорда Хитой Янги йили кириб келади. Бу йил ушбу байрам 8 февраль санасига тўғри келади.
Умида Якубова

Теглар:Хитой Портлаш Пиратехника 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!