...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойдаги болалар боғчасида даҳшатли портлаш


19:20, 15.06.2017 Олам
 4 060

Хитой маҳаллий вақти билан 14.50 да болалар боғчасидаги портлаш содир этилди.

Бугун, 15 июнь куни Хитойнинг шарқий ҳудудида жойлашган Сюйчжоу шаҳридаги болалар боғчасида юз берган портлаш натижасида 7 киши ҳалок бўлган, 59 киши жиддий жароҳат олган.
 
Олинган маълумотларга кўра, мудҳиш ҳодиса маҳаллий вақт билан 16.50 (Тошкент вақти билан 14:50) да Сюйчжоу шаҳридаги Фэн болалар боғчасида содир этилган.
 
“Маҳаллий вақт билан 19.45 да болалар боғчасидаги портлаш оқибатида 66 киши жароҳатланганди, улардан иккитаси воқеа жойида ҳалок бўлган, бештаси шифохонага олиб борилгандан кейин ҳаётдан кўз юмди, яна тўққизтаси оғир аҳволда”, дея расмий баёнот берилди Хитой марказий телевидениеси эфирида.
 
Ҳозирча портлаш сабаблари келтириб ўтилмаган, лекин жароҳат олганларнинг кўпчилиги аёллар ва болаларни ташкил этади. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Хитой болалар боғчаси портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!