...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқнинг ризқи: Ўзбекистонда йилига 1 тонна олтин орқалаб кетиляпти


10:58, 30.11.2018 Жамият
 11 947

Ноқонунийлик натижасида йилига ўртача 1 тоннага яқин олтин қазиб олиняпти. Айни мавсум паллада 10 минг одам шу иш билан шуғулланмоқда. ¬¬

Ўзбекистоннинг Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ноқонуний равишда қимматбаҳо металларни қазиб олиш тизимли тус олган бўлиб, уларнинг яширинча айланиши ва чет элларга олиб чиқиб кетилиш ҳолатлари  кузатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар тарқатган.
 
Масалан, 2015 йилдан 2018 йилнинг ўтган 10 ойи давомида олтин ва бошқа қазилма бойликларни ноқонуний қазиб олиш бўйича 547 нафар кишига нисбатан 214 та жиноят иши қўзғатилган. Бу эса халқнинг ризқи кесиляпти, бойлигимиз ўзгаларнинг чўнтагига тушяпти, дегани.
 
Ноқонунийлик натижасида йилига ўртача 1 тоннага яқин олтин қазиб олиняпти. Айни мавсум паллада 10 минг одам шу иш билан шуғулланмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарор билан 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини тадбиркорлик таваккалчилиги асосида амалга оширишга рухсат бериладиган бўлди.
 
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш билан шуғулланишни истаган юридик ва жисмоний шахсларга ер қаъри участкалари, шу жумладан, ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган майдонда сочма олтин конлари тақдим этилади. Бунинг учун улар “E-IJRO AUKSION” майдончасида ўтказиладиган электрон аукцион орқали олинадиган лицензияга эга бўлишлари лозим.

Теглар:Олтин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар