...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро пресс-клуб Мирзиёев ҳақида китоб чиқарган корейс нашри билан Меморандум имзолади


17:16, 26.12.2017 Жамият
 2 344

Халқаро пресс-клуб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фаолияти ҳақида китоб чоп этган корейс нашри билан ҳамкорлик Меморандумини имзолади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил ноябрь ойида Жанубий Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи арафасида мамлакатда корейс тилида Шавкат Мирзиёев ҳақида китоб чоп этилган эди. 50 минг нусхада чоп этилган ушбу китоб 8 бўлим, 320 саҳифадан иборат бўлиб, кўплаб суратлар билан бойитилган.
 
Халқаро пресс-клуб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фаолияти ҳақида китоб чоп этган корейс нашри билан ҳамкорлик Меморандумини имзолади.
 
Халқаро пресс-клуб ахборот тарқатиш ва олиш имкониятлари тобора кенгайгани сари унинг ҳамкорлик жўғрофияси ҳам кенгайиб бормоқда.  Ташкилот маҳаллий, шунингдек, халқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Халқаро пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти  ва Корея Республикасининг ҳафталик нашри ҳисобланган “Uz Kor Economy Media Group” ўртасида имзолаган Меморандум ҳам бунинг яққол далилидир.
 
Меморандум Кореянинг Сеул шаҳрида Халқаро пресс-клуб Раиси Шерзодхон Кудратхўжаев  ва “Uz Kor Economy” журнали раҳбари-Раис Рю Сок Ҳо  томонидан имзоланди.
 
Ўзбекистондаги иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар ҳақида корейс халқига тезкор равишда, ишончли ахборот етказиш. Инвестицион муҳитни ривожлантириш ва йирик сармоядорларни жалб этиш, Ўзбекистон ва Корея ўртасида иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, оммавий ахборот воситаларини фаоллаштиришга кўмаклашиш, икки мамлакат ўртасида журналистлар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш – асосий мақсаддир.
 
Ҳамкорликка кўра, Халқаро пресс-клуб Ўзбекистонда бўлаётган янгиликларни “Uz Kor Economy” нашрига инглиз тилида жўнатади ва UzKor хабарларни корейс тилига таржима қилиб ўз аудиториясига етказади. 

Теглар:Халқаро пресс-клуб Шерзод Қудратхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар