...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулсанам Мамазоитова бугунги ютуқларининг сабаби нимадалигини айтди


15:55, 18.06.2016 Шоу-бизнес
 10 041

Эндигина ижодини бошлаган пайтлари Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага ўхшашга ҳаракат қилгани айтилиб, аёвсиз танқид қилинган Мамазоитова бугун ўз йўлини топди.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова бугун энг ошиғи олчи хонандалардан бири. Давлат аҳамиятига молик катта байрам тадбирлари унинг иштирокисиз ўтмайди. Хонанда бугунгача эришган муваффақиятларининг сири нимада эканини маълум қилди.
 
“Эл ардоғида бўлиш, севилиш, тўкис бахтга эга эришиш, ижодда бир эмас, бир қанча ютуқларга эришишнинг калити – бу ҳалоллик ва самимийликда. Ҳаётни қадрланг!”, деб ёзади Гулсанам Мамазоитова ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасига.
 
Ҳақиқатан ҳам Гулсанам Мамазоитова ўтган йиллар давомида самимийлиги ва тўғри йўлдан боргани, устозлар этагини маҳкам тутгани учун ҳам халқ, ҳам санъат олами вакиллари орасида обрў топди, назарга тушди. Эндигина ижодни бошлаганда аёвсиз танқид қилиниб, қўшиқларию, ўзини тутиши Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага тенглаштирилган Мамазоитова ўтган давр мобайнида ўзини топди. Бугун унга ҳавас қиладиганлар, унинг йўлидан бораётганлар талайгина.
 
Маълумот учун, 2004 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тугатган Гулсанам Мамазоитова 2004 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди. Ҳаракатчан хонанданинг меҳнатлари назарга тушди ва 2006 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан мукофотланди.

Теглар:Гулсанам Мамазоитова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
11:42 20.06.2016

Сурайёни гапларини қўллаб қувватлайман. "...устозлар этагини маҳкам тутгани учун ҳам халқ, ҳам санъат олами вакиллари орасида обрў топди, назарга тушди" дейилган мақолада. Лекин устозларга бўлган муносабатини (қўполлигини) Гулбаҳор Эрқуловага қилган муомаласида кўрдик. Юлдуз Усмоновага тақлид қилгани рост, шунинг учун хам танқидга учраган. Ҳатто Юлдуз опани харакатлари ва қилиқларигача ўзлаштириб олган. Лекин 2 йил ичида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олиши саволлар гирдобини келтириб чиқаради. Гулсанамдаги кибр хеч кимда бўлмаса керак. Худди шиширилган пуффакка ўхшатаман мақтовлар у кишимга ёқади. Танқидни эса кўтара олмайди. Танқид келажакни меваси дейишган. Гулсанам қанақа ютуқларга эришган бўлса, демак танқидчиларга РАХМАТ !!!


Surayyo
03:08 19.06.2016

Умуман нотугри яьни, узида мужассам булмаган хусусиятларни санабди. Кибрни энг каттасини байрок килиб олган булса, нимаси самимий буни. Онаси тенги Эркуловани шеьрий кинояда эрикласа майна килиб... Гулсанам хали куууууууууп мехнат килиши керак халкни мехрини козониши учун. Жуда эрта хали маслахат бериб йул йурик курсатишга.... Халк артисти унвони булгани Билан уни оклай олиши хам керак



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!