...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулсанам Мамазоитова: “Бутун дунёнинг нигоҳи бизда”


13:38, 04.12.2016 Жамият
 2 962

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ОАВнинг сайлов жараёнларини ёритишига баҳо берди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимизда юксак савияда ташкил этилганлигини халқаро экспертлар ҳам таъкидлашмоқда. Сайлов жараёнига пухта тайёргарлик кўрилганлиги, албатта, сайловнинг адолатли ўтишини ҳам таъминлайди. Бу борада ҳар бир соҳа вакиллари ўз фуқаролик вазифаларини масъулият билан адо этаётганлиги қувонарли ҳол.
 
Элимиз суйган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова сайлов жараёнида энг биринчилардан бўлиб иштирок этди.
 
Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон халқ артисти:
 
— Бугунги кунни нафақат халқимиз, балки биз санъаткорлар ҳам жиддий тайёргарлик билан кутдик. Сайлов олдидан ташкил этилган “Elections.uz-2016” пресс-клуби аъзолари, айниқса, пухта тайёргарлик кўрганини айтиб ўтишим лозим. Деярли барча ОАВ ходимлари шу ерга тўпланган ва онлайн равишда янгиликларни халқимизга етказишяпти. Масалан, турли хорижий телеканаллар билан ҳам жонли эфир орқали боғланилмоқда. Бу дегани, бутун дунёнинг нигоҳи бизда.
 
Ўзбекистон Республикасига муносиб Президент сайлаш куни халқимиз томонидан юқори кайфиятда ва юқори тайёргарлик билан олиб бориляпти.
Дурдона Расулова

Теглар:Президент сайлови Гулсанам Мамазоитова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар