...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнорахон Дубайларга кетди-кетди... Бош прокуратура нима дейди?


17:10, 03.10.2018 Жамият
 16 180

Гулнора Каримова Дубай шаҳридаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирига жойлашгани таъкидланган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи, собиқ Фонд Форумнинг васийлик кенгаши, мамлакатда 2013 йил ноябрь ойига қадар энг қудратли шахслар қаторида бўлган Гулнора Каримова яна эътибор марказида.
 
Бундан аввалроқ, Гулноранинг қизи Имон Каримова онаси ҳибсхонада эмас, балки уйда эканини айтган эди. Орадан кўп ўтмай халқаро оммавий ахборот воситаларида Гулнора Каримованинг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум қилишича, Каримова 2 октябрь куни БААга етиб борган.
 
Хабарларда, Гулнора Каримова Дубай шаҳридаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирига жойлашгани таъкидланган.
 
Тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида “Qalampir.uz” Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати билан боғланди.
 
Прокуратура Матбуот котиби Сурайё Раҳмонова “Qalampir.uz” билан суҳбатда Гулнора Каримова белгиланган тартибда жазо ўтаётганини маълум қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.
 
Гулнора Каримованинг коррупция ва пулни ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишдаги айби уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Н.Содиқов, Р.Мадумаров, Ш.Собиров ва бошқаларнинг, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 45 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.
 
Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гулнора Каримова Бош прокуратура Имон Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар