...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган пуллари кимга насиб этади?


12:54, 21.10.2017 Жамият
 18 856

Шу ҳафтада Гулнора Каримованинг жиноий иши билан шуғулланаётган Берндаги Бош прокуратура иштирокида яширин муҳокамалар бошланган.

Швейцария Бош прокуратурасида Гулнора Каримова иши юзасидан Ўзбекистоннинг мурожаати ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Швейцария Бош прокуратураси томонидан 2012 йилда Гулнора Каримова ва яна беш нафар шахсга нисбатан коррупцион қонунбузарлик айби билан жиноий иш қўзғатилган эди.


Аввалроқ, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича расмий тўлиқ маълумотни эълон қилган эди. Тергов материаллари бўйича ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида Гулнора Каримова иштирокидаги уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган.
 
АҚШ ва Нидерландия Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган 784 миллион доллари, яъни 800 миллион Швейцария франкининг катта қисмига эгалик қилиши мумкин. Хабарларга қараганда, Бернда шу ҳафтада Гулнора Каримованинг жиноий иши билан шуғулланаётган Бош прокуратура иштирокида яширин муҳокамалар бошланган.
 
Таъкидланишича, АҚШ музлатилган пулдан 550 миллион доллар миқдорда маблағ талаб қилмоқда. Сабаби жиноий гуруҳ молиявий операцияларни ўтказиш вақтида Америка банклари хизматидан фойдаланган. Голландия талаб қилаётган маблағ қиймати ҳозирча ошкор этилмаяпти.
 
Маълумотларда келтирилишича, музлатилган пуллар турли телекоммуникация компанияларидан пора сифатида қўлга киритилган. Швейцария бу пулларни эзгу мақсадлар учун сарфлашни мўлжалламоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар