...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистондан нега кетди?


16:26, 02.10.2018 Жамият
 19 071

Имон эътибор марказида бўлиб келяпти, дейилишига етарлича асослар бор.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова Лондонга жўнаб кетгани, у онаси – Гулнора Каримованинг қаердалигини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Анча вақтдан буён Каримовлар оиласининг эътибор марказидаги вакили бўлиб келаётган Имон Каримова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Лондонга нима сабабдан кетганини ошкор этди.
 
Имон айни дамда Лондонда таълим олаётганини айтган ва дарсларда олинган суратларни Instagram’га жойлаштирган.
 
Имон эътибор марказида бўлиб келяпти, дейилишига етарлича асослар бор. У онаси Гулнора Каримованинг ишлари ортга кетиш даврида унинг ёнида бўлганлардан бири. Бироқ, шу бугунгача ОАВда чиқиш қилгани йўқ. Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов эса бир неча бор интервью берди, оиласи ва онаси атрофидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.
 
Qalampir.uz’га маълум бўлишича, Имон Каримова Лондонга Турк ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти орқали етиб олган. У тез орада Ўзбекистонга қайтиши мумкин. 

Теглар:Имон Каримова Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар