...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова энди Озодбек Назарбековни танқид қилди


13:14, 23.04.2016 Шоу-бизнес
 25 471

Доим жонли ижрони тарғиб қиладиган хонанда бу сафар Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековни ҳам аяб ўтирмади.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерт дастурлари кўпгина санъаткорлар, мутахассислар томонидан таҳлил қилиб келинади. Ҳар йили концертга тушган таниқли санъаткорлар ва журналистлар ўз фикр ва мулоҳазаларини ижтимоий тармоқлар орқали баён этишади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова дилидагини тилига чиқарадиган санъаткорлардан бири. Сўнгги вақтларда ОАВ унинг айтган гапларини тинимсиз чоп этмоқда. Интернет саҳифаларида эса Гулбаҳор Эрқулованинг номи тез-тез учрайдиган бўлди. Хонанда ўтган сафарги танқидларида хонандалар Райҳон Ғаниева, Шаҳзода, Лола Йўлдошева ва Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовани тилга олиб, уларнинг ижодини ҳамин қадар деб баҳолаган эди. Санъаткорнинг галдаги аччиқ фикрлари Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековга аталди. У ҳамкасбининг суратини Facebook’даги саҳифасига жойлаштириб, Озодбекнинг концерти ҳақидаги мулоҳазаларини ёзиб қолдирди. Доим жонли ижрода куйлашни илгари сурадиган Эрқулова Назарбековнинг жонли ижродаги концерт дастурини қоралади.
 
“‘Концертларда жонли куйлаш қаҳрамонлик эмас’, деган фикрлар кўп бўляпти. Албатта, ўзини ва халқни ҳурмат қилган санъаткор жонли куйлаши шарт”, деб ёзади Эрқулова. Хонанданинг бу мулоҳазалари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айни дилидаги гап бўлди чоғи кўпчилик уни қўллаб-қувватлади. Бироқ улар орасида Эрқуловага қарши чиқиб, Назарбековнинг тарафини олганлар ҳам топилди.
 
Гулбаҳор Эрқулова санъаткорларнинг халқни менсимай кетиши ва концертларда жонли ижрода куйламаслигида томошабинларни ҳам айблади. Жонли ижрода бўлсин деб муҳокама қилингани билан фонограммадаги концерт дастурларида зал бўш қолмаётгандан кейин, санъаткорлар ҳам шунга яраша йўл тутишини куюнчаклик билан гапирган Эрқулова кунига икки сеанс қўйилаётган концертларда ҳам одамлар фонограммани эшитиб кетаётганини, буларга фақат қонун йўли билан чек қўйилмаса, шу алфозда қолаверишини айтди.
 
Бир қарашда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулованинг сўзларида жон бордек. Санъаткорларнинг жонли ижрода куйлаши кўп жиҳатдан мухлисларга боғлиқ. Агар фалон сўмга чипта харид қилаётган тингловчи санъаткордан жонли ижрони талаб қилса ёки фонограмма деб эълон қилинган концертларга бормаса, жонли ижро ўз-ўзидан кучаяди. Бу ўринда Гулбаҳор Эрқулованинг танқидига нисбатан фикр билдирган мухлиснинг мулоҳазалари эътиборимизни тортди.
 
“Жонли ижрода бўлади дейишганига ишониб борган эдик.  Концертга кирган одамларнинг 70 фоизини кўнгли совиб кетди. Икки сеанс концерт бераман, деб яхши тайёгарлик кўришмаган. Биринчи қўшиқ тугамай, иккинчисига уланиб кетяпти. Ўртада қарсак чалиш деган нарсалар ҳам йўқ”.
 
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мазмунли қўшиқлари билан халқ орасида обрў-эътиборга эга суюкли санъаткорлардан бири. Биз юқоридаги фикрлар билан хонандани қоралаш фикридан йироқмиз. Тажрибали санъаткорлар ва журналистлар, хусусан, томошабинларнинг фикр ва мулоҳазаларидан Озодбек Назарбеков ва концерт ташкилотчилари тўғри хулоса чиқаришса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков жорий йилнинг 10-20 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Меҳринг сабаб” номли концерт дастурини тақдим этган эди.

Теглар:Гулбаҳор Эрқулова Озодбек Назарбеков Шоира Рауфбоева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

behzod
23:09 22.05.2016

Gulbahor opa birovni ishiga aralashib nima qilasiz, o'zizi obro'izi tushurib, Badiy kengash bor bu bilan shug'illanadigan.


Мохира
17:14 10.05.2016

Жонли ижро этиш учун овоз бўлиши керак. Камолиддин Рахимов, Ортиқ Отажонов, Фахриддин Умаров, Хожиакбар Хамидов концерт берганларида фонограмма деган нарса бўлмаган. Улар жонли концерт беришган, чунки улар ҳақиқий САНЪАТКОР эдилар. Қўшиқ айтиб чарчашмасди. Хозирчи хамма овоз компьютер орқали кучайтирилади, сайқалланади, ишлов берилади. Фахриддин Умаров (охиратлари обод бўлсин) жаранглаган кучли овоз соҳиби эди. Худди шундай шогирдлари Хожиакбар Хамидов хам. Энди бу ёшларга келсак, техникадан унумли фойдаланиб кунини кўриб юрипти. Буларни 5 йилдан кейин ҳатто микрофон орқали эшитиб бўлмайди.


аноним
21:06 30.04.2016

Г.Эрқулова жонли ижрода куйласин деб тўғри айтяпти лекин хамма гапирган хонандалари аксарияти халқ артислари, хизмат кўрсатган артист мақомини олгандан кейин қайсидир сабабларга кўра тўхтаб қолиши мумкин. лекин бошқаларни танқид қилишга вақтлари бўлган инсон ўзлариям ижодни бошласалар яхши бўларди, чунки хонандаларни ижодларини тахлил қиладиган кенгаш бўлса керак, ё шу кишимга қолганми хамма ишлар


Мохира
16:37 29.04.2016

Шерзод гапингизга кушиламан. Хамма каналда, рекама ва туйларда кураверсангиз, бозорларда кушикларини куйиб куйишади жуда меъёрдан ошиб кетаркан. "Асални хам ози шириш" туппа-тугри. Купи касал килиши тайин. Машхур эстрада хонандаларимиздан бири айтганидек, томошабинни согинтириб чикиш керак. Менимча ШОУ-БИЗНЕС хонандалари туй сезонида жуда чаккон булиб колишади. Купрок бизнес килиши керак: санъатни, овозини (агар у колган булса) тезрок сотиш керак, акциялар сингари тезрок ва купрок. Булмаса эртага нархи тушиб кетади. ХАКИКИЙ санъаткорлар бундай килмайдилар. Уларни 30-40-50 йиллаб эшитамиз. Энди уларни фарклаб олиш узингизга хавола. Бечора шоу-бизнес хонандалари, тугриси сизларга ачинаман.


Шерзод Шарипов
15:01 28.04.2016

яхшиям Озоднинг мухлиси эмасман. Бўлмаса кўнгиллари хира инсонлар қаторида ўтирган бўлармидим? тўғрисини айтиш керак, Озодбек биринчи қўшиқлари билан яхши чиқаётган эди. кейинчалик бу хонанда кўп соҳада ўзини синаб, меъдага тегиб кетди. телевизорни қайси каналга олмайлик, ҳаммасида Озод! дорини рекламасида, сок рекламасида, диктор, шоу, тўйларнику қўяверинг. халқимизда "Асални ҳам ози ширин" деган жуда пурмаъно гапи бор. энг ёмони унга шогирд тушган хонандалар ҳам "Озод" бўлиб қолишди. Озодбек Назарбековнинг мухлисларидан узр сўрайман, лекин бу факт!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!