...
МЕНЮ
ONLINE TV

Греция россияликлар учун дам олиш масканига айланади


17:27, 03.12.2015 Олам
 2 678

Греция ҳукумати россияликлар учун курортлар яратишни кўзламоқда.

Греция туризм вазирлиги мамлакатда россияликлар учун саёҳат қилиш ҳудуди ташкил этилганлиги ва Туркияниниг ўрнини боса олишини маълум қилди.

Хабар берилишича, ҳозирда вазирлик ходимлари томонидан россиялик сайёҳларни жалб қиладиган, уларга маъқул келадиган янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Улар сайёҳларнинг нафақат ёз мавсумида, балки йилнинг барча ойларида ҳордиқ чиқаришларига имкон яратишга киришишган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати портлатилган самолёт воқеасидан сўнг, 6 ноябрь куни Мисрга парвозларни тўхтатди. Россия сайёҳлик агентликлари ҳам Мисрга чипталар сотишни бекор қилди. Энди эса худди шу ҳолат Туркия билан содир бўлди.

Тез фурсатларда Россия ва Грециянинг сайёҳлик соҳасида алоқалари кучайиши эҳтимолдан холи эмас. Ахир одамлар  бир ўлкада қамалиб ўтиролмайди-ку!
Умида Мухторбекова

Теглар:Греция туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!