...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуд актёри Жек Блэк вафот этгани ҳақида хабарлар тарқатилди


11:39, 06.06.2016 Кино
 2 852

Тахминий маълумотларга кўра у уйқуда вафот этган.

Кеча, 5 июнь куни Голливуд актёри Жек Блэк кутилмаганда вафот этди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” ёзмоқда.
 
Комедик жанрдаги фильмларда қойилмақом образлари билан машҳурлик қозонган Жек 46 ёшда эди. Унинг ўлими ҳақида актёр ҳам иштирок этадиган “Tenacious D” мусиқий гуруҳи аъзолари маълумот  беришган.
 
Маълумотларга кўра, Жек тунги соат 3:37да вафот этган. Бу тахминий маълумот. Ҳозирча, актёр ўлимининг сабаби номаълум.
 
Жек Блэк 1969 йилда туғилган. Ижодий фаолиятини эса 80-йилларнинг бошида бошлаган. Голливуддаги қатор фильмларда, аксарият ҳолларда эса комедик жанрдаги фильмларда роль ижро этган. Булар сирасига “Рок мактаби”, “Омадсизлик аскарлари”, “Кинг Конг” каби картиналарни киритиш мумкин. Бундан ташқари у “Кунг-фу панда”, “Музлик даври” каби мультфильм қаҳрамонларига овоз берган.
Умида Якубова

Теглар:Жек Блэк Вафот этди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!