...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan коррупция сабаб автосалон директорини ишдан олди


14:55, 26.12.2018 Жамият
 6 181

Янги директор в.б. Эркин Икрамов зиммасига мавжуд камчиликларни бартараф этиш вазифаси юклатилди.

GM Uzbekistan АЖ “Фарғона Автомарказ” МЧЖ дилерлик маркази директори лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Эркин Икрамов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
 
GM Uzbekistan томонидан дилерлик корхоналарининг 9 ойлик якунларини ўрганиш давомида “Фарғона Автомарказ” МЧЖда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
 
Мониторинг ўтказишдан асосий мақсад 2018 йил бошидан GM Uzbekistan компаниясига жисмоний ва юридик шахслардан дилерлик корхона фаолиятига доир 100 га яқин мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар асосан автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомаласи ҳамда коррупцион ҳаракатларига доир бўлган.
 
Шунингдек, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли механизм ташкил қилинмаган. Ходимларнинг малакасизлиги мижозлар билан мулоқотда белгиланган савдо тартибига мос келмаган.
 
Ахборот стендлари ва мониторларда маълумотларнинг янгиланмаслиги ва ишламаслиги ходимлар ва Call-center хизмати стандартларга жавоб бермаслиги харидорларнинг зарурий маълумотлар олишларига тўсқинлик қилган.
 
Шу сабабдан “Фарғона Автомарказ” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилган. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги директор в.б. Эркин Икрамов зиммасига юклатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Фарғона Автомарказ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 178

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар