...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan 29 мингдан ортиқ автомобилни сотувга қўйди


11:00, 07.09.2018 Жамият
 10 729

Ҳар бир мижоз GM Uzbekistan АЖ сайтида кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши мумкин.

GM Uzbekistan АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган  харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29 314 дона автомобиль мавжудлигини маълум қилди.
 
Компания Матбуот хизматининг маълум қилишича, шундан  3 523 дона Damas, 680 дона Labo, 108 дона Matiz, 2 145 дона Spark, 7 889 дона Nexia, 8 173 дона Cobalt, 5 522 дона Lacetti, 996 дона Malibu, 278 дона Captiva.
 
Ҳар бир мижоз GM Uzbekistan АЖ сайтида кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб борилади ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 176

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар